Shuayb alayhissalom - Afzal Rafiqov

Шуайб алайҳиссалом қиссаси турли сураларда ҳикоя қилинади. Жумладан, Аъроф сурасида шундай дейилган: “Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз томонидан очиқ ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозини тўла тортинг ва одамларнинг нарсаларидан уриб қолманг ҳамда Ер (пайғамбарлар юбориш билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, унда бузғунчилик қилиб юрманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир. Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга имон келтирган зотларни Унинг йўлидан тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирманг! Озчилик бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини эсланг ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг. Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган ди
Back to Top