Ҳорун (алайҳиссалом) эса Мусо (алайҳиссалом)нинг акаси бўлган. У Мусо учун энг яхши ѐрдамчи эди. Унинг вафоти Мусо (алайҳиссалом)никидан бир оз олдинроқ бўлган.
Қасас сурасида Мусо (алайҳиссалом) дунѐга келган пайтда Миср юртидаги шарт-шароит, у туғилгач онасининг нима ишлар қилгани, балоғатга етгач, Мусо (алайҳиссалом) ҳаѐти, Мадян юртига ҳижрат қилиши, пайғамбарликка мушарраф этилиши, Фиръавн ва қавмини ѐлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга чақириши баѐн қилинган. Қисса Аллоҳнинг қуйидаги оятлари билан бошланади:
“(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), имон келтирадиган қавм учун Сизга Мусо ва Фиръавн хабаридан ҳақрост тиловат қилиб берурмиз. Дарҳақиқат, Фиръавн (Миср) ерида туғѐнга тушиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан