Брянск вилоятида хорижий диверсантлар гуруҳи йўқ қилинди

Россия махсус кучлари Украина орқали Брянск вилоятига киришга уринган диверсантлар гуруҳини йўқ қилди, деб хабар берди ФХХ. Жанговар тўқнашувда 4 нафар диверсант йўқ қилинди, қолганлари қочиб кетишга уринди. Уларга ракета зарбаси берилди, дейилади баёнотда. Йўқ қилинган ёлланмалар ёнидан қуроллар, Канада байроғи, поляк тилида дуолар китоби, ҳамда жангларни тактик тайёрлаш бўйича инглиз тилида йўриқнома топилди. Яна бир жангарининг танасида АҚШ 75-рейнжерлар полки разведка-десант хизмати татуировкаси бор. Украинада Россияга қарши бутун НАТО кучлари курашмоқда, деб Россия расмийлари кўп маротаба айтишган.
Back to Top