Бачадон миомаси. Макропрепарат
Ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80% да бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди. Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади.
Бачадон миомаси – бу бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасини ўсмасимон катталашиши.
Бачадон миомаси сабаблари бу
Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо);
Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:
• Аборт;
• Ҳайз келиш муддатларининг бузилиши;
• Аденомиоз;
• Аёл организмидаги гормонал бузилишлар;
• Юрак-томир тизимининг айрим касалликлари;
• Анемия;
• Ортиқча семириш;
• Жарроҳлик аралашув (бачадонни тозалаш, бачадон операцияси);
• Эндометриоз.