Anvar qori Tursunov Alisher Navoiyning “Nasoyim ul-muhabbat” asari haqida (2018)
Aнвар қори Турсунов Aлишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асари ҳақида (2018)
Ҳазрат Aлишер Навоийнинг нурли асарларидан бири, азиз авлиёларнинг ибратли умр йўлларидан, қолдирган ҳикматларидан ҳикоя қилувчи “Насойим ул-муҳаббат“ асосида тасвирга олинган мазкур кўрсатувда таниқли ислом уламоси Aнвар қори Турсунов (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ҳикоятларни, асардаги минг йиллик ҳикматларни кенг оммага тушунарли тарзда шарҳлаб берадилар.
Буюк донишманд, улуғ мутафаккир Амир Алишер Навоий умрининг сўнгги йиллари ўз ҳаётида тўплаган кўп йиллик билими, тажрибалари ва хулосалари асосида ҳижрий 901 (милодий 1495–1496) йили “Насойимул муҳаббат мин шамойимил футувват” (“Улуғлик хушбўйликларини таратувчи суюкли шабадалар”) тазкирасини ёзиб қолдирган. Мазкур асар VII аср бошидан XV аср охиригача – тўққиз аср давомида Яқин Шарқ, Маркази