Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Россияда қонуний яшаш учун чет эл фуқароси Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) ёки меҳнат патенти каби рухсатномаларни олиши керак. Қайд этилган ҳужжатларни олишнинг зарурий шарти дактилосокпия – бармоқ изини олиш тартиби ҳисобланади. Энди бу қоида талабалар учун ҳам мажбурий тарзда амал қилади.
Аввал бу тартиб ихтиёрий эди. Аммо ҳозирда бу мажбурий тус олган, чунки депортация қилинган ёки Россия қонунчилигини бузган хорижлик фуқароларнинг Россия ҳудудига сохта ном билан кириши ҳоллари тез-тез учраган.
Дактилоскопия бу нима?
Бармоқ излари бўйича шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш, уни таснифлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича чора-тадбирлар дактилоскопик рўйхатидан ўтказиш деб аталади. Мазкур процедура Федерал миграция хизмати департаменти томонидан ишга туширилган тизимлаштирилган маълумотлар мажму