023- ИСО Алайҳис Салом АЛЛОҲнинг калимаси ва АЛЛОҲ тарафидан бўлган руҳ эканлиги

Ийсо алайҳиссаломнинг даъватларини эшитган, мўъжизаларини кўрган одамлар у зотга иймон келтириб, эргаша бошладилар. Улар кундан кунга кўпайиб борди. Бу ҳол яҳудийларни ташвишга солди. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилдилар. «Нисо» сурасидаги ушбу оятларда ўша машъум ниятнинг ҳақиқати баён қилинади: «Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни  ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Аслида, яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни Пайғамбар деб тан олмаганлар. Бу ердаги «Аллоҳнинг Расули» дейишлари истеҳзо ва масхара учундир. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганликларини даъво қиладилар. Лекин бу қуруқ даъво, холос. Ҳақиқатни эса, Қуръони Карим баён қилади: «Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди». Ийсо алайҳиссаломга яҳудийлар суиқасд қилганларининг
Back to Top